"Челси"нинг чап қанот ҳимоячиси Марк Кукурелья Маркус Рэшфорднинг "Барселона"га ўтиши ҳақидаги хабарлардан ҳайратда қолганини тан олди.
Каталонияликлар англиялик вингерни "Манчестер Юнайтед"дан ижарага олмоқда. Битим яқин кунларда расман тасдиқланади.
"Рэшфорд "Барселона"га ўтишини билганимда жуда ҳайрон қолдим. Мен буни кутмаган эдим. У жуда фойдали бўлиши мумкин, чунки у Премьер-лигада юқори темпда ўйнашга одатланган. Кўрамиз, бундан нима чиқади," - дея "кўк-анорранглилар" тарбияланувчиси Кукурельянинг сўзларини келтиради Barca Universal.
Аниқ маълумотларга кўра, "Барселона" Маркус Рэшфордни 30 млн еврога сотиб олиши мумкин.













