Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

«Андижон» камбек эвазига Тожикистон клубини мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Тожикистондаги ёзги ўқув-машғулот йиғини мобайнида «Андижон» ўзининг иккинчи назорат учрашувини маҳаллий «Истаравшан» жамоасига қарши ўтказди.

Хабарингиз бор, жамоа у ердаги илк ўртоқлик учрашувини «Эсхата»га қарши ўтказиб 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу сафарги беллашув ҳам ғоят қизиқарли ва ҳужумкор тарзда кечди.

«Андижон»нинг собиқ футболчиси ва мухлислар меҳрини қозонган Тоҳир Мўминов Шуҳрат Шамсиевдан сўнг «Истаравшан» бош мураббийилигини қабул қилиб олган. Унинг жамоасига қарши баҳс эса майдон эгалари учун омадли бошланди.

“Истаравшан арена”даги учрашувга маҳаллий мухлислар томонидан ҳам қизиқиш юқори бўлди. Шунга яраша биринчи бўлимда мезбонлар дарвозамиз томон йўллаган зарбаларидан иккитаси голга айланди. Албатта, “Бургутлар вазиятни ўзгартириш учун ҳаракат қилишди. Ҳужумларнинг бирида Усмонали Исмоналиевнинг голи офсайд деб бекор қилинди.

Ўтган сафаргидек бу гал ҳам бош мураббий Максим Шацких иккала таймда икки хил таркибни майдонга туширди. 2:0 эса бу ҳали якуний мағлубият дегани эмасди. Боиси, олдинда тўлиқ иккинчи тайм турганди.

Шацких танаффусдан кейин олдиндан режалаштирилганидек, бошқа таркибни майдонга туширди. Натижада «Андижон» ташаббусни ўз қўлига олди ва рақиб дарвозаси олдида жиддий ҳужумлари сони кўпая бошлади.

Аввалига Бектемир Абдуманноновнинг узатмасини Ислом Маматказин голга айлантирган бўлса, ҳужумчи Отабек Жўрақўзиев кейинги иккита голга муаллифлик қилди. Натижада жамоанинг янги футболчиси илк дублини киритишга муваффақ бўлди.

«Андижон» 2:0 ҳисобидаги мағлубиятни ажойиб камбек эвазига 2:3 га айлантира олди. Бу ўртоқлик учрашувида бўлса ҳам албатта ёқимли. Чунки жамоа ҳар қандай ҳолатда ҳам характер, ирода ва иштиёқ кўрсата олишини яна бир карра намойиш қила олди.

Ўртоқлик ўйини
«Истаравшан» – «Андижон» – 2:3 (2:0).
22 июль. Истаравшан.
«Иставрашан»: Махмуд Хусейн, Абдужалил Маназаров, Хусейн Нурматов, Фарҳод Амири, Фаридун Деҳқонов, Шахриёр Маҳмудов, Саидшо Бозоров, Бобур Қосимов,  Жаҳонгир Сафаров, Парвиз Деҳқонов, Тўлқин Эргашев.
«Андижон»: Моҳир Комилов, Бекзод Сулаймонов, Асадбек Ҳабибуллаев, Абубакир Ашуров, Абдураҳмон Комилов, Илҳом Абдуғаниев, Альтин Крезиу, Дамир Темиров, Абдураҳмон Абдуллаев, Муҳаммадали Усмонов, Усмонали Исмоналиев.
Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Артём Одинсов, Ислом Маматказин, Кристиан Новак, Муҳаммадкарим Тоиров, Сардор Азимов, Суннатилло Ҳамижонов, Саидумархон Саиднуруллаев, Шохжаҳон Ёрқинбоев, Фарҳод Соҳибжонов, Бектемир Абдуманнонов, Отабек Жўрақўзиев.
Голлар: Тўлқин Эргашев, Абдужалил Маназаров – Ислом Маматказин, Отабек Жўрақўзиев (дубл).

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 05:30, 23.07.2025.
Ўқилди: 2391 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.