Кириш Регистрация
08/12 00:45 Наполи 2-1 Ювентус
08/12 01:00 Реал Мадрид 0-2 Сельта
08/12 19:00 Пиза 0-1 Парма
08/12 22:00 Удинезе 1-2 Женоа
09/12 00:45 Торино - Милан
09/12 01:00 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
09/12 01:00 Осасуна - Леванте

"Удинезе" дарвозабони 4 йиллик дисквалификациядан қутулиб қолди

Баҳо:
+ | -

"Удинезе" дарвозабони Мадука Окойе 4 йиллик дисквалификациядан қутулиб қолди.

Эслатиб ўтамиз, нигериялик футболчи 2024 йилнинг март ойида "Лацио"га қарши ўйиннинг 64-дақиқасида вақтни чўзгани учун атайлаб сариқ карточка олганликда гумон қилинган эди. Огоҳлантириш учун ҳаддан ташқари кўп ставкалар қўйилгани хабар қилинди.

Воқеага тикилган пуллар бўйича 120 минг евродан ортиқ маблағ тўланган ва бу маблағнинг катта қисми Удине провинциясидаги букмекерлик шохобчалари орқали олинган. Дарвозабон 4 йилга дисквалификация қилиниши мумкин эди.

Журналист Жанлука Ди Марционинг хабар беришича, Федерал суд тинглов якунлари бўйича Окойени икки ойга дисквалификация қилиш тўғрисида қарор чиқарди, бу 2025/2026 йилги мавсум бошидан кучга киради.

Киритилди: 17:37, 23.07.2025.
Ўқилди: 726 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.