Кириш Регистрация

"Атлетико" Бундеслига клуби ярим ҳимоячисини қўлга киритмоқчи

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Атлетико" клуби "Штутгарт" ярим ҳимоячиси Энцо Мийо трансферига қизиқиш билдирмоқда, дея хабар бермоқда L'Equipe.

Манбага кўра, мадридликлар 23 ёшли футболчининг трансфери бўйича музокараларни бошлаб юборган. Қайд этилишича, "матрасчилар" футболчини сотиб олиш бандини фаоллаштиришга тайёр, унинг шартномасида 20 миллион евро товон пули кўрсатилган, шунинг учун Мийонинг ўзи билан фақат шахсий шартлар бўйича келишиб олиш қолган.

Мийонинг "Штутгарт" билан шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали уни 35 миллион еврога баҳоламоқда. У аввалроқ "Монако"да ўйнаган, Франция терма жамоасида тўртта ўйин ўтказган.

Киритилди: 14:59, 24.07.2025.
Ўқилди: 986 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.