Кириш Регистрация

Тер Штеген мухлисларга мактуб йўллади

Баҳо:
+2 | -1

"Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штеген белидан операция қилиниши аниқ бўлгач мухлисларга мурожаат қилди.

"Мен "Барcелона" ранглари ва футболкасини фахр билан, майдонда ҳам, ундан ташқарида ҳам, ғалабали дақиқаларда ҳам, энг оғир кунларда ҳам кийиб келганман. Бугун эса шахсан мен учун оғир кун.

Жисмонан ва спорт нуқтаи назаридан ўзимни аъло даражада ҳис қиляпман, лекин, афсуски, оғриқлардан холи эмасман.

"Барcелона"нинг тиббий жамоаси ва ташқи мутахассислар билан батафсил маслаҳатлашувлардан сўнг, тўлиқ соғайишнинг энг тез ва хавфсиз йўли — бу орқа умуртқа (бел) соҳасида операция бўлиши белгиланди. Аввалги орқа операциямдан кейин майдонга 66 кундан сўнг, яъни деярли 2 ойда қайтгандим, аммо бу сафар шифокорлар эҳтиёткорлик билан тикланиш учун тахминан 3 ой керак бўлади деб ҳисоблашмоқда.

Эмоционал жиҳатдан жамоамга бу вақт ичида ёрдам бера олмаслигимни тушуниш мен учун жуда оғир.

Мен соғайишим ҳақида сизларни хабардор қилиб бораман ва азиз мухлислар, доимий қўллаб-қувватловингиз учун юракдан миннатдорчилик билдираман. Хавотир олманг — мен албатта қайтаман!", - деб ёзган 33 ёшли немис ўз Instagram саҳифасида.

Киритилди: 20:41, 24.07.2025.
Ўқилди: 1703 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8967]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6481]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5373]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3753]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3546]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2609]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2381]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2362]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2318]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2275]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик