"Наполи" Раҳим Стерлингни қўлга киритиши мумкин.
La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, неаполликлар яна бир вингерни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Қайд этилишича, Стерлинг "Наполи" бош мураббийи Антонио Контега ёқади. Аввалроқ, "Челси" инглизга умид боғламаётгани маълум бўлганди.
Шунингдек, "Манчестер Сити"дан Жек Грилиш ва "Ливерпуль"дан Федерико Кьеза номзодлари ҳам кўриб чиқилмоқда.
Стерлинг 2024/25 йилги мавсумда "Арсенал"да ижарада ўйнади ва АПЛда 17 та ўйинда 2 та голли узатмани амалга оширди.













