"Спортинг" "Альмерия" билан ҳужумчи Луис Суарес трансфери бўйича келишиб олди, деб хабар берди Х ижтимоий тармоғида инсайдер Фабрицио Романо.
Манбага кўра, лиссабонликлар 27 ёшли колумбиялик футболчи учун 25 миллион евро тўлайди. Шунингдек, "Альмерия" футболчининг келажакдаги сотуви суммасининг 10 фоизини олади.
Transfermarkt портали футболчининг нархини 8 миллион еврога баҳоламоқда.
2024/25 йилги мавсумда Суарес барча мусобақаларда 43 та ўйинда 31 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.













