Жеймс Траффорд "Манчестер Сити"га ўтмоқда.
22 ёшли дарвозабон "шаҳарликлар" сафини тўлдиради, улар "Бёрнли"дан 40 миллион фунт эвазига сотиб олиш опциясини фаоллаштиради.
"Ман Сити" тарбияланувчиси бўлган посбон трансферга розилик берган. Бош мураббий Пеп Гвардиола ҳам уни жамоада кўришни истамоқда.
Дарвозабонга қизиқиш билдирган "Ньюкасл" ҳам футболчининг қароридан хабардор қилинган.
Ўтган мавсумда Жеймс Траффорд Чемпионшипда 45та ўйин ўтказиб, шундан 29тасида гол ўтказмаган.













