Лондоннинг "Арсенал" клуби янги аъзоси Кристиан Нергор жамоадаги ўрни ҳақида гапирди.
Даниялик футболчи "Брентфорд"дан сотиб олинди, 31 ёшли таянч ярим ҳимоячисининг трансфер нархи 11,7 млн еврони ташкил этди.
"Мен реалистман. Албатта, "Арсенал"га ўтиш клуб миқёси ва жамоа даражаси нуқтаи назаридан олға ташланган жиддий қадам эканини биламан. Аммо мен ўз ҳиссамни қўшишга қодир эканлигимни ҳам биламан, акс ҳолда келмаган бўлардим. Менинг позициямда дунёнинг энг яхши ўйинчилари борлигини тушунаман, шунинг учун рақобат осон бўлмайди. Менинг вазифам - "Арсенал"га майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам ёрдам бериш", - дея футболчининг сўзларини келтиради Arsenal News Channel.
Кристиан Нергор "канонирлар" билан яна бир йилга узайтириш имконияти билан икки йиллик шартнома имзолади.













