Кириш Регистрация
08/12 00:45 Наполи 2-1 Ювентус
08/12 01:00 Реал Мадрид 0-2 Сельта
08/12 19:00 Пиза 0-1 Парма
08/12 22:00 Удинезе 1-2 Женоа
09/12 00:45 Торино - Милан
09/12 01:00 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
09/12 01:00 Осасуна - Леванте

"Ливерпуль" - жорий ёзда АПЛ клублари орасида трансферларга энг кўп маблағ ажратган клуб (топ-10)

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" Англия чемпионатида трансферларга энг кўп пул сарфлаган клублар рўйхатини бошқармоқда. Нуфузли "Transfermarkt" портали эълон қилган рақамлар шундан далолат беради.

"Ливерпуль" умумий қиймати 308,68 миллион евро бўлган 6 нафар футболчини ўз сафига қўшиб олди. Улар орасида ҳужумкор ярим ҳимоячи Флориан Вирц (125 миллион), марказий ҳужумчи Уго Экитике (95) ва чап қанот ҳимоячиси Милош Керкез (46,9) бор.

Иккинчи поғонадан 243,77 миллион евро кўрсаткич билан "Челси" жой олган. Жамоанинг энг йирик хариди чап қанот вингери Жейми Гиттенс (64,3 миллион), шунингдек, 2 нафар марказий ҳужумчи - Жоао Педро (63,7) ва Лиам Делап (35,5) бўлди.

Кучли учликни "Арсенал" (157,8 миллион евро) якунлаб берган. "Канонирлар" таянч ярим ҳимоячиси Мартин Зубимендини 70 миллион, ўнг қанот вингери Нони Мадуэкени 55,4 миллион, шунингдек, марказий ҳимоячи Кристиан Москерани 15 миллион эвазига ўз сафига қўшиб олди.

Шунингдек, топ-10 ликдан "Манчестер Юнайтед" (153,2 миллион), "Манчестер Сити" (145,7 миллион), "Тоттенхэм Хотспур" (140,6 миллион), "Сандерленд" (115,9 миллион), "Брайтон" (80 миллион), "Бёрнли" (79,75 миллион) ва "Лидс" (69,4 миллион) клублари жой олган.

Киритилди: 12:59, 26.07.2025.
Ўқилди: 1473 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.