Кириш Регистрация

"Барселона" Пау Виктор трансферидан барча пулни ўзига олмайди

Баҳо:
+ | -

Португалиянинг "Брага" клуби "Барселона" ҳужумчиси Пау Викторни 12 млн еврога сотиб олди, яна 3 млн евро бонуслар кўринишида тўланиши мумкин, бироқ барча сумма "кўк-анорранглилар"га ўтмайди. Журналист Хави Мигелнинг ёзишича, "Барса" форвард трансферидан тахминан 8 млн евро ишлаб олади, қолган даромад 23 ёшли футболчининг собиқ клуби "Жирона"га тегишли бўлади.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" ўтган йилнинг ёзида Пау Викторни "Жирона"дан сотиб олган эди. Испаниялик футболчи Ханс-Дитер Флик жамоаси сафида 29 та ўйин ўтказиб, 2 та гол ва 1 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Викторнинг "Брага" билан шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган.

Киритилди: 13:11, 26.07.2025.
Ўқилди: 1529 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.