Кириш Регистрация

"Интер" "Аталанта" юлдузи учун 45 миллион евро таклиф қилди

Баҳо:
+ | -

Миланнинг "Интер" клуби ҳужумчи Адемола Лукман масаласида "Аталанта" билан музокара ўтказмоқда.

Футболчи "нерадзуррилар" сафига қўшилишга тайёр, аммо клублар ўртасида келишувга эришилмаган. Журналист Паскуале Гуаррога кўра, "Интер" нигериялик футболчи учун яхшиланган таклиф билан чиққан - бонуслар билан бирга 45 млн евро. Аввалроқ, "Аталанта" ўз юлдузи учун 50 млн евро талаб қилаётгани хабар қилинганди.

Адемола Лукман ўтган мавсумда 40 та ўйинда 20 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилган. 27 ёшли футболчининг бергамоликлар билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ярмигача мўлжалланган бўлиб, унинг Transfermarkt талқинига кўра, қиймати 60 млн еврони ташкил этади.

Киритилди: 13:17, 26.07.2025.
Ўқилди: 861 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.