Кириш Регистрация
04/03 00:30 Борнмут 0-0 Брентфорд
04/03 00:30 Эвертон 2-0 Бёрнли
04/03 00:30 Лидс 0-1 Сандерленд
04/03 01:15 Вулверхэмптон 2-1 Ливерпуль
04/03 18:45 Қўқон-1912 1-2 Пахтакор
04/03 19:15 Қизилқум 2-1 Андижон
04/03 23:00 Райо Вальекано 3-0 Реал Овьедо
05/03 00:30 Астон Вилла 1-4 Челси
05/03 00:30 Фулхэм 0-1 Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон 0-1 Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити 2-2 Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл - Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор - Бухоро
05/03 19:15 Машъал - Локомотив
05/03 19:30 Сурхон - Нефтчи
06/03 01:00 Тоттенхэм - Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК

"Манчестер Юнайтед" ва "Бавария" норвегиялик футболчи учун кураш олиб боради

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" ва "Бавария" Норвегиянинг "Бранн" клуби 20 ёшли ҳимоячиси Эйвин Хелланни кузатиб бормоқда. "Қизил иблислар" скаутлари футболчини жорий йилнинг июль ойида бўлиб ўтган "Викинг"га қарши ўйинда (3:1) кузатиб боришган. Бу ҳақда The Sun хабар бермоқда.

Манбага кўра, мюнхенликлар Хелланни Норвегия ёшлар терма жамоаси ўйини давомида кузатиб боришган.

Таъкидланишича, манкунианликлар футболчини 32 ёшли марказий ҳимоячи Харри Магуайрга узоқ муддатли ўринбосар сифатида кўрмоқда. Ўз навбатида, немис гранди ҳимояда жамоанинг имкониятларини кенгайтириш учун Хелланн номзодини ўрганмоқда.

Ўтган мавсумда "Бранн" ҳимоячиси барча мусобақаларда 19 та ўйинда майдонга тушиб, битта самарали узатма муаллифи бўлди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2026 йил охиригача мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 3,5 млн еврони ташкил этади.

Киритилди: 16:36, 26.07.2025.
Ўқилди: 1639 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.