Кириш Регистрация

"Эвертон" Фофана учун курашда гранд клубларни ортда қолдирди

Баҳо:
+ | -

"Эвертон" Малик Фофанани ўз сафига қўшиб олишга яқин.

Фабрицио Романонинг ёзишича, инглиз клуби ва "Лион" ўртасида 20 ёшли вингер трансфери бўйича музокаралар қизғин паллага кирган.

"Ирислар" футболчининг вакиллари билан шахсий шартнома шартларини ҳам муҳокама қилмоқда.

L'Equipe хабарига кўра, "Эвертон" футболчи учун бонусларни ҳисобга олган ҳолда 36 миллион евро таклиф қилган. Француз клуби камида 40 миллион еврони қатъий сумма кўринишида олмоқчи.

Аввалроқ, Фофанага "Ливерпуль", "Бавария", "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" клублари ҳам қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.

Бельгиялик футболчи Лига 1нинг ўтган мавсумида 29 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 23:12, 26.07.2025.
Ўқилди: 746 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.