Германиянинг "РБ Лейпциг" клуби Украинанинг "Шахтёр" клуби ярим ҳимоячиси Марлон Гомесни ўз сафига қўшиб олиш ҳаракатларини тўхтатмаяпти. Бу ҳақда Fussball Transfers хабар бермоқда.
Манбага кўра, музокаралар қизғин давом этмоқда, бироқ Бундеслига вакилининг биринчи таклифи рад этилган. "Шахтёр" 21 ёшли бразилиялик футболчи учун 25 миллион евро олмоқчи. Шахсий шартномага келсак, бу ерда томонлар аллақачон келишувга эришган.
Гомес асосан таянч зонасида ўйнайди, аммо майдон марказида ҳам пайдо бўлиши мумкин. У ўтган мавсум клуб миқёсида 34 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.













