Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

"Челси" дарвозабони расман Франция клубига ўтди

Баҳо:
+ | -

"Челси" дарвозабон Майк Пендерсни "Страсбург"га ижарага берди.

19 ёшли посбон мавсум охиригача ижара асосида Лига 1 клубига ўтди.

2024 йилнинг августида "Генк"дан "Челси"га ўтган Пендерс ўтган мавсумнинг қолган қисмини Бельгия клубида ўтказди.

Майк бельгияликларнинг асосий таркибида 26 та ўйин ўтказган. У Бельгия U-21 терма жамоасига ҳам чақирув олди.

Бундан ташқари, дарвозабон клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида "Челси" таркибида бўлган ва АҚШда бирорта ҳам ўйин ўтказмасдан совринни қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, "Страсбург" ҳам "Челси" каби BlueCo гуруҳига тегишли.

Киритилди: 16:05, 28.07.2025.
Ўқилди: 661 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.