Кириш Регистрация

Тер Штеген: "Барселона" билан ҳар доимгидек муносабатларимиз яхши"

Баҳо:
+ | -

Марк-Андре тер Штеген "Барселона" билан яхши муносабатда эканлигини айтди.

Каталония клуби дарвозабони Бордога йўл олди ва эртага у ерда белидан операция қилинади. Журналистлар футболчини Барселона аэропортида кутиб олишган ва ундан клуб билан юзага келиши мумкин бўлган можаро ҳақида сўрашган.

"Клуб билан муносабатлар яхши, ҳар доимгидек яхши, бу ўзгармади" - деди тер Штеген.

Дарвозабон жисмоний ҳолати ҳақида ҳам гапирди.

"Агар операция қилиш керак бўлса, унда нимадир нотўғри, тўғрими?" - дея қўшимча қилди германиялик посбон.

Киритилди: 21:20, 28.07.2025.
Ўқилди: 1375 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.