Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Рустам Забиров: «Футбол ўйнолмаслик қандай бўлишини кўрсатиб бердик»

Баҳо:
+ | -

"Насаф"-"Қизилқум" учрашуви якунига етгач, ҳар икки жамоа мураббийлари ўйин ҳақида фикрлари билан ўртоқлашишди. Дастлаб меҳмон жамоа мураббийи Рустам Забиров  бугунги баҳс тўғрисида шундай деди:

— Бугун биз футбол савиясининг энг пастки ҳолатини намойиш этиб бердик. Футбол ўйнолмаслик қандай бўлишини кўрсатиб бердик. Шогирдларим ўйин бошланишидан тезкор голлар ўтказиб, кейин ўзларига келиши қийин бўлди.“Насаф” таркибида тезкор ўйинчилар борлигини, уларни жарима майдонида ёлғиз қолдириш яхши оқибатларга олиб келмаслигини уларга уқтиргандим! “Қизилқум” таркибида айрим футболчилар биринчи лига савиясидаги футболчилардек ҳаракат қилишди.

 — “Қизилқум” ҳафта бошида Ўзбекистон кубоги доирасида “Локомотив”ни мағлуб этганди?

— Ўшанда футболчиларимиз худди бразилияликлардек ҳаракат қилишганди. Қисқа ва аниқ паслар, рақибдан тўпни олиб қўйишлар... Қисқаси 3-4 футболчининг жароҳати ҳам жамоавий ўйинни издан чиқаради.

— Жамоангиз ёшлар таркибида ишончни оқлайдиган футболчилар йўқми?

— Йўқ, деса ҳам бўлади! “Насаф”дек ўз академиясиги эга, базаси, стадиони доим аъло даражада сақланадиган жамоалар жуда кам бизда. Республикамиздаги кўпгина жамоалар “Насаф”дагидек шароитни орзу қилишади.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 17:05, 30.06.2013.
Ўқилди: 3419 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.