Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.
Рўзиқул Бердиев:
— Бунчалик осон ғалабага эришишимизни кутмагандим. Бунинг учун футболчилардан миннатдорман. Очко йўқотмаган ҳолда тўплар нисбатини ҳам анча яхши кўринишга келтирдик
— Кейинги турда “Гулистон” билан сафарда ўйин кутиб турибди.
— Бугун иккинчи бўлимда кўпгина етакчиларимизга дам бердик. “Гулистон” ўз майдонида чиройли ўйин кўрсатадиган жамоа. Ашурматов курашга чанқоқ мураббий. Унинг жамоаси юқори савияли футболчилар ёрдамига таянмайди. Жанговор руҳ юқори уларда. Лекин биз очко йўқотишни истамаймиз.
— Иккинчи даврада жамоани қайси ўйинчилар тарк этади?
— Аниқ фамилияларни айтмайман. Кам амалиётга эга футболчиларимизга қизиқишлар бор. Улар ижарага берилади. Ўйин амалиёти кучайгач, бу футболчиларнинг жамоамизга фойдаси тегиши аниқ.
— “Қизилқум”нинг голида тўп чизиқни тўла кесиб ўтмагандек кўринди?
— Буни ён ҳакам дарвозабон билан бир чизиқда кузатади. У голни ҳисоблади.
— Бугун “Барселона”ни истеъдод ўғрисига чиқаришгани ҳақида мақола анчагина мунозарага сабаб бўлди. Бизда ҳам шу тоифа “ўғирлик”лар бўлишини ҳисобга олсак, Гадоевнинг кетиб қолмаслигига ишонсак бўладими?
— Мен шуни аниқ айта оламанки, Шоҳруҳнинг “Насаф” билан шартномаси 2016 йилга қадар тузилган. У “Насаф” муҳлисларини кўплаб голлари билан хурсанд қилишига ишонаман!