Фарғонанинг "Нефтчи" клуби Суперлига иккинчи давраси олдидан ўз таркибида бир қатор ўзгаришларни амалга оширмоқда.
Журналист Бекзод Толипов хабарига кўра, Владимир Йовович ва Элдор Суюновлар бошқа жамоага ўтиши ҳақидаги гап-сўзлар барҳам топди. Ҳар икки футболчи ҳам Суперлига иккинчи даврасини Фарғона клубида ўтказишади.













