Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Сув спорти турларининг ривожи кўриб чиқилди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

World Aquatics билан ҳамкорликнинг янги босқичлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икрамов, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Осиё Олимпия кенгаши (ООК) вице-президенти Отабек Умаров, Миллий Паралимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Ижтимоий ҳимоя Миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов Бутунжаҳон сузиш федерацияси (World Aquatics) Президенти, Осиё Олимпия кенгаши Бош директори Ҳусайн Ал Мусаллам билан учрашишди.

World Aquatics раҳбари Шаҳноза Мирзиёевани ташкилот Ижроия қўмита бюросининг таркибига сайлангани билан қутлади. Суҳбат давомида мамлакатимизда сув спорти турларининг ривожини янада ошириш бўйича биргаликда “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш борасида фикр алмашишди.

Томонлар учрашувда жадал суръатда ривожланаётган ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашдан мамнун эканликларини билдиришди. Шунингдек, жаноб Мусаллам ўзбекистонлик сузувчиларнинг катта потенциалга эга эканини таъкидлади.

Самимий руҳда ўтган учрашув давомида истиқболли ҳамкорликнинг янги қирралари, хусусан, юртимизда сув спорти турлари бўйича малакали кадрларни янада кўпайтириш борасидаги режалар муҳокама қилинди.

Киритилди: 22:54, 29.07.2025.
Ўқилди: 685 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик