Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

«Пахтакор» чемпионлик билан деярли хайрлашди

Баҳо:
+ | -

Биринчи давра сўнгига келиб, Ўзбекистоннинг амалдаги ғолиби “Пахтакор”нинг ҳолати у қадар яхши эмасди. Танаффусга чиқиб кетишдан олдин мусобақа жадвалидаги ҳолатни яхшилаб олиш учун Мурод Исмоилов шогирдлари “Бунёдкор”ни мағлуб этишлари шарт эди. Демак, бу сафарги дербининг қадри 6 очкога тенг эди.

Аммо пахтакорчилар бундай имкониятдан фойдалана олишмади. Олий лига ўйинлари доирасидаги дербиларда “Пахтакор” рақибини бирор марта ҳам мағлубиятга учратмаган, ўз навбатида уйдаги ўйинларда ҳам “Бунёдкор”га ютқазмаган. Бу сафар эса анъана бузилди ва “қалдирғочлар” илк марта “Пахтакор” марказий стадионидан ғалаба билан қайтишди.

Ўйин темпи у қадар юқори бўлмади. Боз устига, жамоалардаги ўйин услуби, қандайдир мураббийлик чизгилари ҳам кўзга ташланмади. Маҳоратли ижрочиларга эга бўлган меҳмонлар тўпни назорат қилишга интилган бўлсалар, майдон эгалари кўпроқ қарши ҳужумда тўп суришга мажбур бўлдилар.

Шунга қарамай, биринчи бўлимда Исмоилов шогирдлари иккита яққол гол урадиган вазиятни юзага келтиришди. Учрашувнинг 14-дақиқасида Даврон Ҳошимов тўпни ўнг қанотдан жарима майдони ичига оширди. Нестеров тўпни қайтарди, аммо тўп жарима майдони ичида турган Санъат Шиховга келиб тушди. Футболчининг тўхтатмасдан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди. Орадан 10 дақиқа ўтиб Хайрулла Каримовнинг қўпол хатосидан кейин Темурхўжа Абдухолиқов дарвозага бир ўзи яқинлашиб борди. Ҳужумчи тўпни Нестеровнинг устидан ташлаб қўймоқчи бўлганида Игнатий унинг ниятини пайқаб қолди ва тўпни қайтариб қолди. Мана шу икки вазиятнинг бири гол билан якунланганида ҳам, ўйиннинг якунига “Пахтакор” учун ижобий якунланиши мумкин эди.

Майдон эгалари 90 дақиқа давомида бехато ҳаракатлана олишмади. Жасур Ҳасанов кутилмаганда жарима майдончаси ичида бирданига 3 нафар футболчини алдаб ўтиб, дарвозабон майдончасига етказган узатмасини Боян Миладинович ўз дарвозасига буриб юборди. Ўйин тугашига 15 дақиқа қолганида Олександр Пишур жарима зарбасидан етказиб берилган тўпни бош билан дарвозага йўналтира олди. Бу вазиятда Лобанов ҳеч қандай чора қўллай олмади.

Ҳисоб 0:2га етганидан кейин “Пахтакор” бироз жонланиб қолди. Нестеров дарвозаси томон бир нечта зарбалар берилди. Бироқ Игнатий дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолди.

Натижада, “Пахтакор” 22 очко билан 4-ўринда қоладиган бўлди. Энди Мурод Исмоилов шогирдлари “Бунёдкор”дан 11, “Локомотив”дан 9 очко ортда қолмоқда. Кейинги турда эса ушбу икки жамоа “Жар” стадионида ўзаро баҳс олиб боришади.

“Пахтакор” эса нафақат чемпионликдан хайрлашмоқда, балки жамоанинг совриндорлар сафига кириши ҳам сўроқ остида қолмоқда.

ОЛИЙ ЛИГА-2013. 12-ТУР
“ПАХТАКОР” – “БУНЁДКОР” – 0:2 (0:0)
Голлар: Боян Миладинович (66-автогол), Олександр Пишур (75)
Огоҳлантириш: Олег Зотеев (60)
"Пахтакор": 12. Александр Лобанов, 3. Ғулом Ўрунов (Абдуллоҳ Олимов 41), 4. Боян Миладинович, 5. Акбар Исматуллаев, 6. Мурод Холмуҳамедов, 7. Кахи Махарадзе, 9. Тимурхўжа Абдуҳолиқов (Илҳом Суюнов 70), 18. Санъат Шихов (Жавоҳир Соҳибов 80), 23. Александр Мерзляков, 24. Даврон Ҳошимов, 26. Дилшод Шарофутдинов.
"Бунёдкор": 1. Игнатий Нестеров, 2. Акмал Шораҳмедов, 4. Хайрулла Каримов, 5. Дилшод Жўраев (Лутфулла Тўраев 84), 6. Анвар Ғофуров, 8. Жавлон Иброҳимов, 11. Александр Пишур, 16. Артём Филипосян, 18. Фозил Мусаев (Игорь Таран 58), 19. Жасур Ҳасанов, 33. Олег Зотеев.
Ҳакамлар: Валентин Коваленко, Рафаэль Илёсов, Маъмур Саидқосимов, Игорь Гормашов
Назоратчи: Сардор Нажафалиев

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:54, 30.06.2013.
Ўқилди: 7570 марта.
Фикрлар: 43 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.