"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик мавсумолди йиғин доирасида илк "Виссел Кобе"га қарши кечган ўйинда (3:1) ҳаракатлари ўхшамаган Ламин Ямал ҳақида фикр билдирди.
"Ямал — ҳаммадан ажралиб турадиган футболчи ва унинг биз билан эканидан хурсандман. У эртанги ўйинда майдонга тушади. Ҳар бир ўйин биз учун синов. Бу — нималар етишмаётгани ва нимани кучайтиришимиз кераклигини кўрсатадиган имконият. Бу ўйинда бор кучимизни берамиз", - деди Флик.
Эртага "Барселона" Жанубий Кореянинг "Сеуль" клубига қарши ўйнайди. Баҳс Тошкент вақти билан 16:00 да старт олади.













