“Пахтакор” – “Бунёдкор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг икинчи қисмида “шерлар” устоши қатнашди.
- Бугунги кунда “Бунёдкор” ҳақиқатдан ҳам кучли жамоа. Шу боисдан ҳам учрашувнинг иккинчи рақамли жамоаси бўлиб ўйнашга мажбур бўлдик. Биринчи бўлимда шогирдларим кўрсатмаларни тўлиқ бажаришди. Бироқ иккинчи таймда чарчаб қолдик. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ иккита яхши вазият бўлди. Бироқ Санъат Шихов ва Темурхўжа Абдухолиқов деярли голга айланиши мумкин бўлган вазиятларни кўкка совуришди. Захира ўриндиғимизнинг калталиги бизга панд берди. Шунга қарамасдан захирадан майдонга тушган ёш ўйинчиларга раҳмат айтмоқчиман. Айниқса, эркакларча ўйнаган Жавохир Сохибовдан тўлиқ миннатдорман. Қолган ёшларга ундан ўрнак олишларини тилаб қоламан. Ҳимоя ва ярим ҳимоячиларимиз қийналиб, тўпни олдинга оширишса Темурхўжа Абдухолиқов 18та вазиятда тўпни олдириб, рақибнинг бизга қарши ҳужум ташкил этишига имкон яратиб берди. Бундай ҳужумчидан наф йўқ деб билиб, уни ўрнига Суюновни туширдим. Бошқа жамоага кетадими, эртасини ўйламайдими ҳеч бўлмаса ўз тарихи учун гол уриш керак. Инсон келажагига умид билан яшаши керак. Акс ҳолда ўсиш бўлмайди. Мен мураббий сифатида, йигитлар футболчи сифатида ўсишимиз керак. Аммо ҳар доим ҳам ўйлаган режаларимиз амалга ошмас экан. Совринли ўринлар учун ҳаракат қиламиз.Умидим иккинчи даврадан, - дейди Мурод Музаффарович