Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

"Сўғдиёна"нинг янги ҳимоячиси Филипп Иванович фаолиятига назар

Баҳо:
+ | -

"Сўғдиёна" жамоаси билан шартнома имзолаган Филип Ивановичнинг фаолиятига назар ташлаймиз.

Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси 2025 йилги ёзги трансфер ойнасида фаол бўлди ва клуб марказий ҳимояни кучайтириш мақсадида сербиялик тажрибали ҳимоячи Филип Иванович билан шартнома имзолади.

Филип профессионал футболчилик фаолиятини 2008 йил Сербиянинг "Ҳайдук" Белград жамоасида бошлаган. Фаолияти давомида Сербиядан ташқари, Озарбайжон, Албания, Баҳрайн ва Ўзбекистон чемпионатларида тўп тепган.

Ушбу ҳимоячи футболимиз мухлисларига "Навбаҳор" жамоасидаги ўйинлари билан яхши таниш. Филип 2023-2024 йилги мавсумларда "лочинлар" таркибида ҳаракат қилган эди.

Футболчи 2025 йилги мавсумнинг биринчи қисмини Баҳрайн чемпионатида ўтказди. Иккинчи давра олдидан "Сўғдиёна" клуби уни ўз сафига қўшиб олди. Филип Иванович тажрибаси, ҳаводаги курашлардаги устунлиги ва ўйинни ўқиш қобилияти билан "Сўғдиёна" ҳимоясига катта куч қўшиши кутилмоқда.

Ушбу футболчи ҳақидаги қисқа маълумотлар билан танишинг:

Туғилган санаси - 1992 йил 13 февраль
Туғилган жойи - Сербия, Аранделовач
Ёши - 33
Бўйи - 1.89 см

ЎЙНАГАН КЛУБЛАРИ

Ҳайдук - 25 ўйин
Безания - 18 ўйин
Слого 33 - 11 ўйин, 2 гол
Индия - 22 ўйин, 3 гол
Радник - 31 ўйин, 5 гол
Сабаҳ - 59 ўйин, 2 гол
Теута - 31 ўйин, 4 гол
Раднички 1923 - 32 ўйин
Навбаҳор - 48 ўйин, 6 гол
Ал-Ҳалдия - 2 ўйин

Киритилди: 07:48, 01.08.2025.
Ўқилди: 708 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.