Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Санчо "Боруссия Дортмунд"га қайтиш учун маошининг камайишига ҳам тайёр

Баҳо:
+ | -

BILD хабарига кўра, Жэйдон Санчо ёзда Дортмунднинг "Боруссия" клубига қайтиш учун маошини 50 фоизга камайтиришга тайёр.

"Боруссия" Санчо билан алоқада бўлиб турибди ва 25 ёшли англиялик ҳужум чизиғини кучайтириш учун клубнинг устувор мақсадлари рўйхатига киритилган. Қолаверса, футболчининг ўзи Дортмундга қайтишга тайёрлигини билдирган. Аммо трансфер амалга ошиши учун Санчо маошини сезиларли даражада камайтиришга мажбур бўлади ва у бунга тайёр.

Ҳозирда Санчо "Манчестер Юнайтед"да йилига 16 миллион евро маош олади, "Боруссия"да эса 8 миллион атрофида маош олишга рози. Шунинг ўзи ҳам уни жамоадаги энг кўп маош олувчи футболчилардан бирига айлантирган бўларди. Агар трансфер амалга ошса, Санчо учинчи марта "Боруссия"га ўтган бўлади.

Жэйдон Санчо 2024/25 йилги мавсумда "Челси"да ижара асосида ўйнаган. У барча мусобақаларда 41 та ўйинда 5 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 13:33, 01.08.2025.
Ўқилди: 1131 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [7250]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [3366]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2405]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2341]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2292]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2282]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2217]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2004]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1931]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [1799]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик