Кириш Регистрация

Дзюдо федерацияси раҳбарияти Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан учрашди

Баҳо:
+ | -

Венгрия ва Чехияда ўтказилган Европа кубоклари ҳамда халқаро ўқув-машғулот йиғинларида муваффақиятли иштирок этган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Федерация раҳбарияти томонидан илиқ кутиб олинди.

Учрашув аввалида федерация раиси Азизжон Камилов, раис ўринбосари Алишер Нарбаев ва бошқа мутасаддилар спортчилар ҳамда уларнинг мураббийларини халқаро майдондаги муносиб натижалари билан қутлашди.

Азизжон Камилов амалга оширилган ишларнинг аҳамиятини таъкидлаб, асосий эътиборни олдинда турган Жаҳон ва Осиё чемпионатига жиддий тайёргарлик кўришга чақирди. Ўтказилган беллашувларни чуқур таҳлил қилиш, йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш устида ишлаш кераклигини таъкидлади.

Спортчиларимиз хорижда бўлган пайтлари интизом ва хулқ-атвор масалаларига алоҳида эътибор қаратишлари кераклиги айтилди. Федерациямиз мутасаддилари халқаро йиғинлар, мусобақаларда, шунингдек рақиблар, мураббийлар ва ташкилотчилар билан мулоқотда қатъий риоя қилиниши керак бўлган қоидаларни эслатиб ўтишди.

Дзюдочилар халқаро майдонда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладилар ва уларнинг хатти-ҳаракатлари ҳам татамида, ҳам унинг ташқарисида - жаҳон ҳамжамияти кўз ўнгида мамлакат қиёфасини шакллантиради. Шунинг учун нафақат спорт маҳоратини, балки дзюдо фалсафасининг асоси бўлган юксак маданият, интизом ва ҳурматни намойиш этиш айниқса муҳимдир.

Киритилди: 11:48, 02.08.2025.
Ўқилди: 436 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8877]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4581]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4515]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4099]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4012]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3954]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3226]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2910]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [2752]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2604]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик