Кириш Регистрация

"Ньюкасл" бош мураббийи - Исак ҳақида: "Вазият мураккаб"

Баҳо:
+ | -

"Ньюкасл" бош мураббийи Эдди Хау ҳужумчи Александр Исакнинг келажаги билан боғлиқ вазият ҳақида гапирди. Аввалроқ, 25 ёшли футболчи клуб қароргоҳини тарк этиб, "Реал Сосьедад" базасида шуғуллана бошлаган эди. "Ньюкасл" "Ливерпуль"нинг Исак трансфери бўйича таклифини рад этгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

"Кеча менга таклиф бўлганини айтишди. Мен у ҳақда билмасимдан олдин у рад этилган эди. Кейин нима бўлишини билмайман, лекин биз ҳамон Алексни ҳар қандай йўл билан қўллаб-қувватлаяпмиз. Мен уни яна "Ньюкасл" либосида кўришимизни хоҳлайман.

Ҳозир қаердалигини фақат ОАВ орқали биламан. Тафсилотларга кириш менга қийин. Вазият идеалдан йироқ - у мураккаб. Ўйлашимча, бу мен айтишим мумкин бўлган ягона нарса," - деди Хау матбуот анжуманида.

Киритилди: 17:41, 02.08.2025.
Ўқилди: 880 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4750]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4435]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4210]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3411]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3402]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3217]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2881]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2833]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2467]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2457]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик