Кириш Регистрация

Хёйлунд Шешко трансферининг бир қисмига айланиши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Расмус Хёйлунднинг "Лейпциг"га ўтиши "буқалар" форварди Беньямин Шешконинг "қизил иблислар" сафига ўтиши бўйича битимнинг бир қисми сифатида кўрилмоқда. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, даниялик футболчининг Германияга кўчиб ўтиш истаги кучли эмас. Шахсий суҳбатларда у Англия грандида қолиш ва таркиб учун курашиш ниятида эканлигини маълум қилди.

Аввалроқ ОАВ манкунианликлар Шешко трансфери учун 90 млн евро тўлаши мумкинлиги ҳақида ёзганди.

Ўтган мавсумда "Лейпциг" ҳужумчиси барча мусобақаларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол ва 6 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Хёйлунд барча мусобақаларда 52 та ўйин ўтказиб, 10 та гол урди ва тўртта голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 17:54, 02.08.2025.
Ўқилди: 1397 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6500]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3593]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3193]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2818]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2625]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2196]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2100]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2010]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1768]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1707]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик