Кириш Регистрация

Фернандешнинг "Манчестер Юнайтед"даги келажак режалари маълум

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" сардори Бруну Фернандешни яна клубни тарк этиши билан боғлашмоқда.

Куни кеча "Ан-Наср" "қизил иблислар" ҳужумкор ярим ҳимоячисини ёзги трансферлар ойнаси ёпилгунга қадар ўз сафига қўшиб олмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалди. Журналист Бен Жейкобснинг маълум қилишича, Фернандешнинг режалари ўзгармаган: португалиялик "Манчестер Юнайтед"да қолишни истамоқда, шунинг учун у Саудия Арабистонига ҳам, бошқа жойга ҳам кўчиб ўтмоқчи эмас. 30 ёшли футболчи манкунианликлар сафида яна камида бир мавсум ўйнашни режалаштирмоқда.

Бруну Фернандешнинг шартномаси 2027 йилда тугайди, бироқ у яна бир йилга автоматик узайтириш имкониятини ўз ичига олади.

Киритилди: 08:09, 03.08.2025.
Ўқилди: 924 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [5771]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3374]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2983]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2650]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2095]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2007]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1906]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1862]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [1842]

"Мираброр Усмонов кубоги-2026": Ўзбекистон U-20 Саудия Арабистони пенальтилар сериясида мағлуб этди [1794]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик