Испаниянинг Sport нашри хабарига кўра, Саудия Арабистони томони ёзда Винисиусга ҳеч қандай таклиф билан чиқмайди, чунки ҳозирда барча футболчилар ЖЧ-2026га эътибор қаратган. Арабистонликлар мундиал якунлангач, бу даражадаги футболчилар учун жуда катта пул тўлашга тайёр бўлади.
Шу билан бирга, вингер "Реал" билан 2027 йилда тугайдиган шартномасини узайтириш бўйича музокараларни тўхтатди. Бразилиялик ҳамон янги битимдан мавсум давомида 25+ млн евро ишлаб олишни истамоқда.
"Қироллик клуби" агар келишувга эриша олмаса, кейинги йил ёзда Винини сотади.













