Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Куадрадо янги клуби учун 4 август куни тиббий кўрикдан ўтади

Баҳо:
+ | -

"Челси", "Интер" ва "Ювентус" клубларининг собиқ вингери Хуан Куадрадо А Серияга чиққан "Пиза" клубига ўтишга яқин турибди.

Манбага кўра, футболчи 4 август куни клуб қароргоҳига тиббий кўрикдан ўтиш ва ҳужжатларни имзолаш учун келади. Куадрадо эркин агент сифатида "Пиза"га ўтади. Унинг "Аталанта" билан шартномаси июнь ойида якунига етди. Ўтган мавсумда у 32 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та голли узатмани амалга оширди.

"Пиза" бозор баҳоси 1 миллион еврога баҳоланаётган 37 ёшли колумбиялик футболчи жамоанинг чемпионатда жон сақлаб қолишда курашишига ёрдам беради, деб ҳисобламоқда.

Киритилди: 17:15, 03.08.2025.
Ўқилди: 599 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик