Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

“Дизак” футзал жамоаси 2025/2026-йилги мавсум Олий лига мусобақасидан четлатилди

Баҳо:
+ | -

Жиззахнинг “Дизак” футзал жамоаси Ўзбекистон футзал федерацияси Регламентида белгиланган талабларга риоя этмагани учун 2025/2026 йилги мавсум Олий лига ҳамда Кубок мусобақаларида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум этилди.

Ўзбекистон футзал федерацияси Ишчи гуруҳи томонидан Жиззах вилоятида ўтказилган текширув натижасида жамоа томонидан мусобақа Регламентининг қуйидаги моддаларига амал қилинмагани аниқланди:

Ўзбекистон футзал федерациясининг 2025 йил 9 январда тасдиқланган Устави 4.4-банди;

Ўзбекистон футзал федерацияси томонидан ўтказиладиган футзал мусобақалари Регламенти 8.10-банди;

“Дизак” футзал клуби томонидан жамоа билан боғлиқ молиявий қарздорликлар бартараф этилмаган. Бир неча марта муҳлат берилиши, огоҳлантирилишига қарамасдан 2024-, 2025-йилги мавсумлар учун мураббийлар штаби ва футболчилар олдидаги катта миқдордаги қарздорлик узилмаган. Клубга алоҳида ҳомий бириктирилмаган. Жамоанинг янги мавсумда мусобақаларда барқарор иштирок эта олмаслик хавфи мавжуд.

Юқоридаги камчиликлар жамоанинг профессионал мусобақаларда иштирок этиш имкониятини чеклайди. Шу боис, Ўзбекистон футзал федерация Ижроия қўмитаси томонидан "Дизак" жамоасини 2025/2026 йилги мавсумда Олий лига ва Кубок баҳсларидан четлатиш, унинг ўрнини Ўтиш мусобақасида учинчи ўринни эгаллаган “Нефтчи” футзал клуби билан тўлдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

“Дизак” клубининг биринчи лигада иштирок этиши масаласи мавжуд камчиликлар (мураббийлар ва футболчилар билан боғлиқ молиявий қарздорлик, алоҳида ҳомий бириктирилиши, 2025/2026-йилги мавсум учун жамоанинг молиявий стратегияси тақдим этилиши, клубга алоҳида, мустақил раҳбар тайинланиши) 2025 йилнинг 1 сентябрига қадар бартараф этилганидан сўнг, меъёрий Регламентда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Киритилди: 11:56, 04.08.2025.
Ўқилди: 770 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.