Кириш Регистрация

Греция клуби Йович трансферини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

Ҳужумчи Лука Йович "Милан"ни эркин агент сифатида тарк этди. Сербиялик футболчи АЕК билан меҳнат шартномаси тузиб, Грецияга кўчиб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

27 ёшли ҳужумчи янги жамоасига эркин агент сифатида ўтди.

Лука ўтган мавсумда Италия А Сериясининг 15 та ўйнида иштирок этган. Йович Белграднинг "Црвена Звезда" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Европада у Франкфуртнинг "Айнтрахт", Мадриднинг "Реал", "Фиорентина" клубларидаги ўйинлари билан танилган. Сербия терма жамоаси либосида форвард 45 та ўйин ўтказиб, 11 та гол урган.

Киритилди: 16:00, 05.08.2025.
Ўқилди: 952 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.