Кириш Регистрация
14/09 00:00 Реал Сосьедад 0-3 Атлетико
14/09 18:45 Нефтчи 1-0 Ал-Қува ал-Жавия
14/09 21:00 Шабаб ал-Аҳли 1-0 Трактор
14/09 21:00 Аш-Шамол 1-1 Ал-Иттиҳод
14/09 21:30 Комо 2-1 Парма
14/09 21:30 Торино 0-2 Рома
14/09 23:15 Ал-Аҳли (СА) 1-1 Пахтакор
14/09 23:15 Ал-Қодисия 2-1 Ал-Васл
14/09 23:15 Истиқлол 3-0 Ас-Садд
14/09 23:45 Интер 5-3 Удинезе
15/09 00:00 Вильярреал 1-2 Бетис
15/09 00:00 Лидс 4-1 Ньюкасл
15/09 15:00 Тэжон Хана Ситизен - Кёто Санга
15/09 15:00 Гамба Осака - Конган Ханой
15/09 15:00 Кашима Антлерс - Ньюкасл Жетс
15/09 15:00 Ратчабури - Шангхай Порт
15/09 17:15 Бейжинг Гуоан - Поханг Стилерс
15/09 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим - Бурирам Юнайтед
15/09 21:00 Ал-Айн - Ан-Наср (СА)
15/09 23:15 Ал-Ҳилол - Ал-Ғарафа
16/09 15:00 Чонбук Моторс - Кашива Рейсол
16/09 17:15 Порт - Виссел Кобе

Суперлига. "Сўғдиёна" - "Навбаҳор". Превью

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасининг 17-туридан ўрин олган баҳсда "Навбаҳор" ўз майдонида Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоасини қабул қилади.
Мазкур клублар Ўзбекистон чемпионатларининг  суперлига (олий лига)сида ўзаро 59-марта учрашишган.
Ушбу ўйинларнинг 28 тасида "Навбаҳор"  ғалаба қозонган бўлса, "Сўғдиёна" 23 та баҳсда зафар қучган, 8 та ўйинда эса дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич 98-70, "Навбаҳор" фойдасига.
Наманганликлар ўзаро ўйинларда 92 очкони қўлга киритишган бўлса, жиззахликлар ҳисобида 77 очко мавжуд.
"Навбаҳор" – "Сўғдиёна" клублари ўртасидаги ўзаро учрашувлардаги энг йирик ҳисоб 1996 йили қайд этилган. Ўша йили "лочинлар" Наманганда жиззахликлар дарвозасига 7 та жавобсиз тўп киритишганди.
Сермаҳсуллик борасида эса 2000 ва 2014 йиллардаги учрашувлар тарихда қолган.
Эътиборлиси, ўша ўйинларда дарвозаларга тўққизтадан гол урилган.
2000 йили Наманганда бўлиб ўтган учрашувда мезбонлар 6:3 ҳисобида зафар қучишган бўлса, 2014 йили Жиззахда ўтказилган баҳсда "Сўғдиёна" 5:4 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Наманганда бўлиб ўтган  29 учрашувнинг 21 тасида "лочинлар" зафар қучишган бўлса, 3 та ўйинда жиззахликлар ғалаба қозонишган, 5 та баҳсда эса жамоалар дурангга имзо чекишган.
"Навбаҳор"нинг ўз майдонида бўлиб ўтган ўйинларидаги тўплар нисбати – 63-20.
Мазкур жамоаларнинг 1-даврада Жиззахда бўлиб ўтган баҳсида "Навбаҳор" 3:2 ҳисобида зафар қучганди. Мезбонларнинг голига Лупчо Дориев (14,76), наманганликларнинг голларига эса Пўлатхўжа Холдорхонов (2), Русланбек Жиянов (66)  ва Аугусто Педро (90)лар муаллифлик қилишганди.   
Эслатиб ўтамиз, "Навбаҳор" – "Сўғдиёна" ўйини  бугун Намангандаги "Марказий" стадионида соат 19:00 да старт олади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:20, 06.08.2025.
Ўқилди: 490 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик