"Интер Майами" Лигалар кубогининг 3-турида "Пумас" устидан ғалаба қозонди - 3:1.
34-дақиқада Хорхе Рувалькабанинг голига америкаликлар Родриго Де Пауль, Луис Суарес ва Тадео Алленде томонидан киритилган голлар билан жавоб қайтарди.
"Интер Майами" очколарини 8 тага етказиб, МЛС конференциясида 1-ўринга чиқиб олди. "Пумас" Мексика жамоалари жадвалида 7-ўринни эгаллаб турибди - 5 очко. Америка жамоаси плей-оффга йўлланмани ҳал қилди.













