Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Максим Шацких: “Натижадан қониқдим. Ютишимиз ҳам, ютқазишимиз ҳам мумкин эди”

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган “Насаф” – “Андижон” (1:1) ўртасидаги учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Максим Шацких қатнашди.

- Хайрли оқшом. Ўйлайманки, ўйин мухлисларга ёқди. Жуда қизиқарли учрашув бўлди. Рақиб томонидан ҳам, биз томондан ҳам режаланган ишларни амалга оширишга ҳаракат қилдик. Учрашувдан аввал футболчиларга берган кўрсатмаларни улар бажаришди. Бу ўйинга йигитлар кўп куч сарфлашди. Унутмайликки, сафарда амалдаги чемпион жамоага қарши майдонга тушдик. Ўйиндан ва натижадан қониқдим.

- Натижадан рози бўлдингизми?

- Натижадан розиман. Бу учрашувда ютишимиз ҳам, ютқазишимиз ҳам мумкин эди.

- Максим Александрович, учрашув қандай бўлишини кутгандингиз?

- Биз шундай ўйин бўлишини, “Насаф” ўйинни назорат қилишини сезгандик. Шундай экан, қарши ҳужумларда вазиятларни пойлаб олдинга ўтишни режа қилганмиз. Биринчи таймда бизда бундай имкониятлар бир неча маротаба юз берди. Иккинчи таймда ҳам бундай имконият бўлди. Баъзи вазиятларда тажриба етишмай қолди. Йигитларга раҳмат айтаман, улар охиригача чидашди.

- Иккинчи даврадаги ўзгаришлардан қониқиш ҳосил қилдингизми?

- Ҳа, мамнунман. Энди иккита турни ўтказдик. Барчаси режа асосида давом этяпти. Биз иккинчи даврага яхши тайёргарлик олиб бордик. Олдимизда яна учта тур бор ва кейин чемпионатда бироз танаффус бўлади. Чемпионатимизни ушбу ўйинлари орқали Осиё Чемпионлар лигасига яхши тайёргарлик кўриб борамиз.

- Кўриниб турибдики, жамоа ўйини яхши томонга ўзгарган...

- Ўйиндан-ўйинга вазиятга қараб ўзгаришларни қилишга ҳаракат қиляпмиз, тактик ва жисмоний томондан ҳам.

Киритилди: 02:18, 08.08.2025.
Ўқилди: 857 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [3914]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2472]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2471]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2346]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2285]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2092]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2089]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2029]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1992]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [1733]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик