Испаниянинг Sport нашри Маркус Рэшфорднинг "Барселона"да қандай роль ўйнаши ҳақида маълумот берди.
Манбага кўра, инглизнинг жамоага келиши Рафиньянинг ҳужум чизиғида асосий ўйинчи сифатидаги ўрнига таҳдид солиши кутилмаяпти.
Рэшфорд билан рақобат Рафиньянинг кўпроқ ҳаракат қилишига туртки бўлади, ва Флик бразилияликнинг ўйин кўрсаткичлари пасайса, Рэшфордни майдонга туширишдан тортинмайди.













