Кириш Регистрация

Мэнни Пакьяо йил охиригача жанг ўтказмоқчи

Баҳо:
+ | -
Филиппинлик афсонавий боксчи Мэнни Пакьяо тез орада рингга қайтиш ниятида.

Саккиз вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Даяна Кастилехо билан бўлган суҳбатда  навбатдаги жангини шу йилнинг охиригача, аниқроғи декабрь ойида ўтказмоқчи эканлигини айтган. 

Мэннининг қишки жангдаги эҳтимолий рақибларидан бири америкалик Роландо Ромеро бўлиб, у сўнгги жангида Райан Гарсияни сенсацион тарзда мағлуб этганди.

Эслатиб ўтамиз, июль ойида 46 ёшли Мэнни Пакьяо яримўрта вазн тоифасидаги WBC чемпионлик камарини қўлга киритишга уриниб кўрганди. Ўн икки раунд тўлиқ давом этган жангда ҳакамлар бироз эътирозли тарзда америкалик чемпион Марио Барриосга ғалабани тақдим этишган эди.

Киритилди: 23:52, 09.08.2025.
Ўқилди: 790 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [5183]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [4869]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [4379]

«Барселона» ёки «Реал»? Хулиан Альварес қайси жамоага ўтишни истаётгани маълум бўлди [4220]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [4128]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3335]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [3185]

Ўзбекистон Нидерландияга қарши иккинчи ўйинда ғалаба қозонди [2981]

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси АҚШни мағлуб этди [2614]

«Реал» Олисе учун рекорд даражадаги янги таклиф тайёрламоқда [2516]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик