Кириш Регистрация

Йоахим Лёв Ўзбекистон терма жамоаси таклифини рад этди — Bild

Баҳо:
+ | -

Германиялик мутахассис Йоахим Лёв Ўзбекистон терма жамоасини бошқармайди. Bild нашрининг хабарига кўра, тажрибали мутахассис Ўзбекистон футбол ассоциациясининг таклифини рад этган.

Австриянинг оe24 нашри эса ушбу хабарга аниқлик киритиб, ЎФА Йоахим Лёвни Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи лавозимига тайинлаш мақсадида “махфий музокаралар” олиб борганини маълум қилган. Манбага кўра, ушбу музокараларда Германиядаги Ўзбекистон элчихонаси вакиллари ҳам иштирок этган. Bild нашрининг ёзишича, 65 ёшли мутахассис бир неча кун давомида таклиф устида жиддий ўйлаб кўрган, бироқ якунда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг таклифини рад этган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида илк бор футбол бўйича Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.

Маълумот ўрнида, Йоахим Лёв 2006 йилдан 2021 йилгача Германия терма жамоасини бошқарган. Унинг бошқарувидаги “немис машинаси” 2014 йилда Бразилияда ўтган Жаҳон чемпионатида чемпионликни қўлга киритган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 16:19, 13.08.2025.
Ўқилди: 3163 марта.
Фикрлар: 28 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7126]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3470]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3249]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3036]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2180]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2173]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2073]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2022]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2003]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1958]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик