Римнинг "Рома" клуби Премьер-лига клубларидан икки вингер трансфери бўйича ишлашда давом этмоқда.
RomaPress хабарига кўра, римликлар "Манчестер Юнайтед"дан Жэйдон Санчони 1 мавсумга ижарага олишга яқин турибди. Шунингдек, улар "Астон Вилла" вингери Леон Бэйлининг ижараси бўйича ҳам музокаралар олиб бормоқда.
"Бўрилар" 23 август куни А Серия 1-турида "Болонья"ни қабул қилади.













