Маҳди Камара "Брест"дан "Ренн"га ўтди.
"Қизил-қоралар" 27 ёшли ярим ҳимоячининг трансферини эълон қилди. Томонлар 2029 йилгача мўлжалланган шартнома имзоладилар.
L'Equipe хабарига кўра, келишув суммаси 8 миллион еврони ташкил қилган.
Камар Лига 1нинг ўтган мавсумида 34 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган.













