Кириш Регистрация

"Наполи" Лига 1'дан ярим ҳимоячи сотиб олиши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Наполи" "Ланс" марказий ярим ҳимоячиси Энди Диуфни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Манбага кўра, Италия клуби аллақачон француз учун "Ланс"га расмий таклиф билан чиққан. Неаполликлар футболчини 20 млн еврога қўлга киритмоқчи. Шу билан бирга, Диуфнинг клуби хавбекни камида 23 миллион еврога баҳоламоқда.

Шунингдек, 22 ёшли футболчига Англия чемпионатининг бир неча клублари қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Диуф ўтган мавсумда "Ланс" сафида 37 та ўйинда майдонга тушиб, гол урди ва голли узатмани амалга оширди. Ярим ҳимоячининг француз клуби билан шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 17:42, 15.08.2025.
Ўқилди: 579 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [9253]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4658]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4315]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4154]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3340]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3146]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3109]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2748]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2663]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2396]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик