"Эвертон" "Вулверхэмптон" дарвозабони Том Кингни ўз сафига қўшиб олди.
30 ёшли футболчи мерсисайдликлар билан 2027 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган шартнома имзолади.
Футболчи "Вулверхэмптон"га ўтган мавсумда келиб қўшилганди. У аввалроқ Англиянинг 3-5-дивизиони клубларида ўйнаган.
Кинг Уэльс терма жамоасидаги дебютини 2024 йил июнь ойида Гибралтарга қарши ўртоқлик ўйинида ўтказди.













