"Астон Вилла" бош мураббийи Унаи Эмери молиявий фейр-плей чекловлари кўплаб клубларни катта мақсадлар қўйиш имкониятидан маҳрум қилишини айтди:
"Жорий ёз биз учун қийин бўлди, чунки молиявий қоидалар жамоани кучайтиришга сармоя киритишни чеклаб қўйди. Тушунаман, молиявий назорат регламенти футболда клубларнинг банкрот бўлиши ва қарзга ботишига йўл қўймасликдек эзгу мақсадда пайдо бўлган. Бироқ, бу қоидаларни янгилаш вақти келди, чунки яхши восита ҳатто яхши менежментга эга бўлган клубларга ҳам орзу қилиш ва катта мақсадлар қўйишга имкон бермайдиган чекловга айланди".













