Лондоннинг "Арсенал" клуби Бразилиянинг "Палмейрас" жамоасидан марказий ҳимоячи Луис Бенедеттини сотиб олмоқчи.
Arsenal News хабарига кўра, шахсан "канонирлар" бош мураббийи Микель Артета 19 ёшли бразилиялик футболчи трансферини истамоқда. Музокаралар дастлабки босқичда.
Бенедеттининг бразил клуби билан шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt уни 500 минг еврога баҳоламоқда.













