Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

ПФЛдан олдинга ташланган катта қадам!

Баҳо:
+1 | -

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг охирги икки турида “Нефтчи”нинг ўйинларида сезганим – трансляция кадрлари қандайдир сифатли бўлиб қолгани бўлди. Худди Европа ёки бой араб мамлакатларидан қилинган трансляциялардек — такрорий лавҳалар ёқимли даражада секин ва сифатли эди. Тепадаги видеони кўринг-да — Ўзбекистонда бўлган ва ўзбекистонлик мутахассислар томонидан тасвирга олинган ўйинлардан парчалар.

Бунинг сирини ЎзПФЛ бугун айтди — ташкилот ўзи олти профессионал камераси бор кўчма телевизион станция ясабди, шу олти камерадан учтаси Super Slow motion камера экан, шунинг учун Алишер Одиловнинг “Қўқон-1912” дарвозасига ёки Русланбек Жияновнинг “Андижон” дарвозасига урган голлари шунақа чиройли кўринган экан-да менга. Миллий футболимизнинг “товар кўриниши” мана шундай яхшилангани билан бутун футбол жамоатчилигимизни табрикласа арзийди. Ижтимоий тармоқлар замонида бу жуда муҳим.

Бу кетишда ЎзПФЛ ҳали ўзининг телеканалини ҳам очиб, ўзининг шафелигида ўтказилаётган футбол учрашувлари томошасини обуна асосида сотишни ҳам йўлга қўйса керак. Ва бунга чинакам салоҳият бордек: ташкилотнинг Youtube'даги саҳифасида, масалан, охирги турдаги “Динамо” — “Пахтакор” ўйинини 113 минг марта, “Нефтчи” — “Насаф” ўйинини эса 136 минг марта томоша қилинган. Менимча, зўр кўрсаткич.

Манба: @muhrim
Киритилди: 19:54, 16.08.2025.
Ўқилди: 625 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [3513]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2420]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2375]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2302]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2294]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2233]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2025]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1941]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [1872]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [1833]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик