Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Жанубий Корея ҳам чорак финалга чиқди

Баҳо:
+-4 | -

Осиёнинг яна бир вакили Жанубий Корея Туркияда ўтаётган ёшлар ўртасидаги ЖЧнинг чорак финалига чиқди. Кореяликлар Жанубий Америка қитъасининг Колумбия терма жамоасини пенальтилар сериясида мағлубиятга учратишди.

Ўйин бошида Сунг Жу Хун томонидан киритилган гол эвазига Корея ҳисобда олдинга чиқиб олди. Улар қолган вақт давомида мана шу ҳисобни сақлаб қолишнинг уддасидан чиқишаётганди. Бироқ ҳакам томонидан иккинчи бўлимга қўшиб берилган 4-дақиқада Колумбия ҳисобни тенглаштиришга ва ўйинни экстра таймларга кўчиришга муваффақ бўлди. Қўшимча бўлимларда эса тўп дарвоза тўрига бориб тушмади.

Пенальтилар серияси анча ҳаяжонли ўтди. Дастлабки 5тадан зарбадан кейин томонлар биттадан хатога йўл қўйишди ва ҳисоб 4:4 бўлди. Шундан сўнг жамоалар яна 4 мартадан 11 метрли нуқта ёнига яқинлашишди. Колумбияликларнинг тўққизинчи футболчиси гол ура олмади ва Жанубия Корея ҳам Ўзбекистон ва Ироқ кетидан чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

Кореяликлар 1/4 финалда Ироқ билан баҳс олиб боради. Ушбу жамоалар ўтган йили бўлиб ўтган Осиё чемпионатининг финалида ўйнашганди. Корея пенальтилар сериясида ғолибликни кўлга киритганди. Демак, ярим финалда Осиёнинг камида битта жамоаси иштирок этади.

Ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати
КОЛУМБИЯ - ЖАНУБИЯ КОРЕЯ - 1:1.
Асосий вақт - 1:1, қўшимча бўлимлар - 0:0. Пенальтилар серияси - 7:8
Голлар: Куинтеро (90+4) — Сунг Жу Хун (16)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 01:50, 04.07.2013.
Ўқилди: 8391 марта.
Фикрлар: 35 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.