"Барселона" таянч ярим ҳимоячиси Ориол Ромеу билан амалдаги шартномани бекор қилади.
Relevo хабарига кўра, 33 ёшли испаниялик билан 2026 йил ёзигача мўлжалланган шартноманинг бекор қилиниши эвазига "кўк-анорранглилар" кичик товон пули тўлайди.
Ҳозирда Ромеу ўзига янги жамоа қидирмоқда. У Ла Лигада "Барселона" футболчиси сифатида рўйхатдан ўтказилмаган.













