Италиялик таниқли инсайдер Фабрицио Романо "Манчестер Юнайтед" вингери Антонининг келажаги ҳақида фикр билдирди.
«Антонининг келажаги ҳақида янгиликлар кутилмоқда: "Бетис" унинг қайтишига умид қилмоқда, аммо якуний қарорни қабул қилишда маблағ асосий омил бўлади.
Саудия Арабистони клублари қизиқиш билдираётганига қарамай, Антони Европада қолишни афзал кўрмоқда - айниқса, келаси ёзда жаҳон чемпионати арафасида. Бу Карло Анчелоттини ишонтиришда ҳал қилувчи роль ўйнаши мумкин», - деб ёзди Романо ўз X саҳифасида.













